Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Россия ҳукумати номидан гапириб, агар БМТ Ироқ масаласини бевосита ёки билвосита қурол ишлатиш орқали ҳал этиш ҳақида резолюция қабул қилмоқчи бўлса, Россия бунга қарши чиқажагини маълум қилди.


Бундай баёнотни у бугун Пекинда қилди ва Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида “халқаро барқарорликни сақлаб қолиш учун” ўзининг вето ҳуқуқидан фойдаланажагини айтди.
“Бугунги кунда бизда ушбу муаммони сиёсий йўл билан ҳал этиш учун барча шароитлар мавжуд. Халқаро ҳамжамият бу имкониятни қўлдан бой бермаслиги керак”, - деди Россия расмийси.
XS
SM
MD
LG