Линклар

Бугун Мисрнинг Шарм эл-Шайх курорт шаҳрида 22 араб давлати раҳбарлари иштирокида Араб Лигаси саммити бошланди.


Учрашувдан асосий мақсад, АҚШ етакчилигида Ироққа қарши урушнинг олдини олишдир.
Бирлашган Араб Амирликлари Ироқ президенти Саддам Ҳусайнни, даҳлсизлик эвазига истеъфога чиқиш ва мамлакатни тарк этишга чақирган. Ахборот агентликлари хабарига кўра, Амирликлар ташаббуси,, Ироқ вақтинча БМТ ва Араб Лигаси бошқарувида бўлишини ҳам кўзда тутган.
Араб Лигаси саммитини очган Ливан президенти Эмил Лаҳуд, Араб Лигаси ҳар қандай араб давлатига нисбатан урушга қарши эканини айтди.
Миср президенти Ҳусни Муборак, БМТ инспекторлари билан ҳамкорлик қилиш ҳақидаги қарори жиддийлигини исботлаши учун Ироқ ҳукуматига кўпроқ вақт берилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG