Линклар

Россия президенти Владимир Путин бугун Болгарияга уч кунлик расмий сафарини бошлайди.


Путиннинг Болгария президенти Георгий Парванов ва Бош вазир Симеон Сакс-Кобург-Гота билан учрашиши кутилмоқда. Сўзлашувлар чоғида, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин анча сусайиб қолган Россия-Болгария ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилади. Россия президентининг Болгарияга сафари чоғида бир қатор икки томонлама шартномалар имзоланиши режалаштирилган.
Путиннинг сафари, Болгариянинг Усмонли турк империясидан озод бўлганининг 125 йиллик санасига тўғри келди.
XS
SM
MD
LG