Линклар

Туркиядаги ҳукмрон партия лидери АҚШ қўшинлари мамлакатга киритилишига рухсат бериш масаласи муҳокама этилишидан олдин парламент аъзолари билан учрашмоқда.


Адолат ва тараққиёт партияси лидери Ражаб Таййип Эрдўғон қонун чиқарувчиларни, Ироққа қарши урушга тайёргарлик доирасида 62 минг кишилик АҚШ қўшинининг Туркияга киришига рухсат беришга кўндиришга уринмоқда. Шунингдек, парламент йиғилишидан олдин бир неча юз киши урушга қарши шиорлар билан норозилик намойиши ўтказди.
XS
SM
MD
LG