Линклар

Бугун Ироқнинг Арбил шаҳридаги БМТ идораси яқинида бир неча ўн минг курд Туркия режасига қарши намойиш қилишди.


Туркия ироқлик этник туркманларни ҳимоя қилиш ва мустақил курд давлати ташкил қилинишининг олдини олиш учун Ироқнинг шимолий ҳудудларига ўз ҳарбий қўшинларини киритишни режалаштирмоқда.
Ироқлик курд талабалари агар Туркия ушбу режасини амалга оширса, улар қаршилик кўрсатиш гуруҳларини ташкил қилишларини маълум қилдилар.
Бугун Ироқнинг Сулаймония шаҳридаги курд расмийлари ироқлик курдлар президент Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан четлаштириш учун ҳарбий ҳаракатлар бошланган тақдирда Америка аскарларига ëрдам беришларини эълон қилишди.
Хабарларга кўра, Ироқдаги Курдистон Демократик партияси ва Курдистон Ватанпарвар иттифоқи махсус қўшма ҳарбий қўмита ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG