Линклар

Ироқ БМТ инспекторлари иштирокида ас-Самуд 2 русумидаги ракеталарини зарарсизлантириш ишларини давом эттирмоқда.


Аммо Ироқ президенти маслаҳатчиси Амир ас-Саади агар Қўшма Штатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши рухсатисиз Ироққа қарши уруш бошлаши аниқ бўлиб қолса, Бағдод ракеталарни йўқ қилиш ишларини тўхтатиши ҳақида огоҳлантирди.
“Мободо шу ойда Американинг БМТ билан ҳисоблашмаслиги равшан бўлса, унда нима учун биз ракеталарни ракеталарни йўқ қилишни давом эттиришимиз керак?”, - деди Амир ас-Саади.
Ироқни оммавий қирғин қуролларни яшираëтганликда айблаëтган АҚШ ва Британия ҳукуматлари ракеталарни йўқ қилиш ишларини Бағдод режимининг “найранги” сифатида таърифладилар.
Айни пайтда, Рим папаси президент Жорж Бушдан урушни четлаб ўтишни ва Ироқдаги БМТ инспекторларига кўпроқ вақт беришни сўраш учун, расмий вакилини Вашингтонга жўнатди.
XS
SM
MD
LG