Линклар

logo-print

Исроил аскарлари бугун Ғазодаги муҳожирлар лагерида Хамас гуруҳининг раҳбарларидан бири Муҳаммад Таха ва унинг ўғилларини ҳибсга олдилар.


Томонлар ўртасида содир бўлган тўқнашувлар оқибатида камида саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди ва 40дан ошиқ киши яраланди.
Фаластин расмий вакили Саеб Эрекат Исроил кучларининг Ғазодаги амалиëтини қоралади.
Исроил расмийлари Таха ва унинг ўғиллари исроилликларга қарши бир неча ҳужум уюштирганини даъво қилишди. Хабарларга кўра, Таханинг уйи Исроил аскарлари томонидан портлатилган.
Исроил Мудофаа вазири Шаул Мофаз Исроил ҳарбий кучлари Ғазо ҳудудларидаги қуролли гуруҳларни, хусусан Хамас гуруҳини нишонга олишни давом эттиришини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG