Линклар

Словакия президенти Рудолф Шустер расмий ташриф билан бугун Бишкекка боради.


Шустернинг уч кунлик Бишкек сафари давомида савдо, иқтисодий, маданий, фан ва технология соҳалари бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакилига асосланиб хабар беришича, Словакия президенти қирғизистонлик ҳамкасби Асқар Ақаев ва бошқа расмийлар билан учрашади.
Шустер шунингдек, Қирғизистонда яшовчи этник словаклар билан ҳам кўришади.
Словакия ТАСР ахборот агентлиги Шустер Марказий Осиë сафари давомида Ўзбекистонга ҳам ташриф буюришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG