Линклар

Грузия парламентининг собиқ лидери Жаба Иоселиани бугун Тбилиси касалхонасида оламдан ўтди.


76 ёшлик Иоселианининг ўлимига инсульт сабаб бўлди.
Жаба Иоселиани 90-йилларда Жанубий Осетия ва Абхазия сепаратчиларига қарши курашган “Мхедриони” жанговар қўшинларига бошчилик қилган. У 1991-92 йилларда мустақил Грузиянинг биринчи президенти Звиад Гамсахурдияга қаршилик ҳаракати ташаббусчиларидан бири бўлган. Грузиянинг ҳозирги президенти Эдуард Шеварднадзенинг ҳокимиятга келишида Иоселиани катта рол ўйнаган. 1995 йил бошида Шеварднадзе “Мхедриони” гуруҳини жиноятга қўл урганликда айблаб, унинг фаолиятини таъқиқлаган эди. Иоселиани Шеварднадзе ҳаётига суиқасд қилишга уриниш айби билан ҳибсга олиниб, 1998 йилда 11 йилга озодликдан маҳрум этилган, бироқ кўп ўтмай президент қарори билан озод этилган эди.
Маълумотларга кўра, яқинда Жаба Иоселиани сиёсатга қайтиш ниятини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG