Линклар

БМТнинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи юқори мартабали расмийси халқаро терроризмга қарши уруш қонун доирасида амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари, эртага АҚШ расмийлари билан учрашиши кутилаётган Сергио Виейра де Мельё шароитлар қандай бўлишидан қатъий назар риоя қилиш лозим бўлган аҳлоқ мезонлари бор, деб, улар жумласидан қийноқларнинг ман этилганини айтиб ўтди. “Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқлари тамойиллари поймол қилинмаслиги керак”, дейилади БМТ расмийсининг баёнотида.
Маълумки, Гуантанамо қўлтиғида жойлашган АҚШ ҳарбий базасида Ал-Қоида ва Толибон асирлари сақланмоқда. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари асирларнинг адвокатларга мурожаат қилиш ҳуқуқлари тўла амалга оширилмаётганини ҳамда АҚШнинг асирларни ҳарбий трибунал суди билан суд қилиш режасини танқид қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG