Линклар

logo-print

Австралия Мудофаа вазирлиги Австралия қўшинлари Ироқ ҳудудида жойлаштирилгани ҳақдаги маълумотларни инкор этди.


Британиянинг “Дэйли Телеграф” газетаси бугун АҚШ, Британия ва Австралия қўшинлари Ироқ жануби ва ғарбида жойлаштирилганлари ва нишонларни белгилашга уринаётганлари ҳақида хабар тарқатган эди.
Форс кўрфази минтақасида 2000 нафар австралиялик аскар жойлаштирилган. Бироқ, Австралия расмийларининг таъкидлашларича, уларнинг АҚШ бошчилигидаги Ироққа қарши урушда иштирок этишлари ёки этмасликлари хусусида ҳамон қарор қабул қилинмаган.
Айни вақтда АҚШ Мудофаа департаменти Форс кўрфази минтақасида жойлаштирилган қўшинлар нишонга олган объектлар сони сўнгги вақтда анча кўпатирилганини эътироф этди.
XS
SM
MD
LG