Линклар

Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Британия расмийлари билан Ироқ масаласини муҳокама қилиш мақсадида Лондонга борди.


Россиянинг Лондондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Иванов Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу билан учрашиб, Ироқ масаласини батафсил ва асослича муҳокама қилмоқчи. “Ҳар иккала тараф умумий ёндашув ишлаб чиқишга ҳаракат қилиш ниятида”, - деди элчихона вакили.
Маълумки, БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето ҳуқуқига эга аъзоси - Британия АҚШ билан биргаликда Ироқ билан уруш бошлаш тарафдори. Кенгашнинг бошқа доимий аъзолари – Россия, Франция ва Хитой бунга қарши чиқиб, инспекторлар фаолияти давом эттирилиши керак, деган фикр билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG