Линклар

АҚШ ва Жанубий Корея қўшинлари бугун бир ойлик ҳарбий ўқув машқларини бошладилар.


1961 йилдан буён бундай машқлар ҳар йили ўтказилади.
Якшанба куни Шимолий Кореяга қарашли тўрт ҳарбий самолёт Шимолий Корея соҳили яқинидаги халқаро сувлар устида учаётган АҚШ разведка самолётини ушлашга уриндилар. АҚШ расмийлари бундан расман норозилик билдириш ниятида эканларини маълум қилдилар.
Шимолий Корея раҳбарияти АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий ўқув машқларини бекор қилишлари кераклигини таъкидламоқда, чунки расмий Пхеньян фикрича, машқлар - Шимолий Кореяни босиб олиш учун тайёргарликдир.
XS
SM
MD
LG