Линклар

Россия президенти Владимир Путин Туркиянинг АҚШ қўшинларига Туркия ҳудудида жойлашишга рухсат этмаслик ҳақдаги қарори уни ҳайрон қолдирмаганини билдирар экан, Туркия бу қарорни халқаро ҳамжамият фикрига таянган ҳолда қабул қилди, деб айтди.


Ўтган дам олиш кунлари Туркия парламенти АҚШ қўшинларининг Туркия ҳудудида жойлаштириш масаласини салбий ҳал этган эди. Россия президенти Туркиянинг бундай қарор қабул қилиш билан маҳаллий ва халқаро жамоатчилик ҳамда мусулмон мамлакатлардаги вазиятни инобатга олганини қайд этди.
Бироқ Туркия Ташқи ишлар вазири Ясар Такис бугун Туркия ҳукумати АҚШ қўшинларининг Туркия ҳудудида жойлаштирилиши ҳақдаги резолюция лойиҳаси устида ишлаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG