Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Бушнинг қайд этишича, Ал-Қоида операцияларига раҳбарлик қилганликда гумон қилинаётган Халид Шайх Муҳаммаднинг ҳибсга олиниши Ал-Қоида террор тармоғига жиддий зиён етказган.


Буш Шайх Муҳаммадни “Ал-Қоиданинг энг юқори даражали қотили”, деб атади.
АҚШ Бош прокурори Жон Эшкрофт эса Халид Шайх Муҳаммадни 2001 йил 11 сентябр терактлари ортидаги асосий шахс, операцияларни режалаштирган “мия”, деб атади.
Бундан олдин Покистон расмийлари Муҳаммад мамлакатни тарк этгани ва ҳозирда минтақа ҳибсхоналарининг бирида сақланаётганини маълум қилган эдилар.
Баъзи хабарларга кўра, Халид Шайх Муҳаммад Афғонистонда бўлиши мумкин.
Маълумки, Афғонистоннинг Баграм аэропорти яқинида АҚШга қарашли ҳибсхона бор. АҚШ расмийлари терроризмга қарши урушда қўлга туширилганларни ўша ерда сўров қиладилар. АҚШ расмийлари Халид Шайх Муҳаммаддан яқин келажакда амалга оширилиши режалаштирилаётган терактлар ҳамда Усама бин Ладен қаердалиги ҳақидаги маълумотларни олишга умид қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG