Линклар

Ироқда бугун учта “Ал-Самуд 2” ракетаси БМТ инспекторлари назорати остида йўқ қилинди.


БМТ матбуот котиби Хиро Уекининг маълум қилишича, Ироқ вакиллари, шунингдек, 1991 йилда 157 биологик бомба кўмилган жойни қазишда давом этмоқдалар. БМТ инспекторлари қазиб олинган бомбаларни текшира бошладилар. Айни вақтда инспекторлар икки ироқлик олим билан суҳбат ўтказдилар.
БМТ, Ироқ ҳудудида топилган “Ал-Самуд” ракеталарининг учиш масофаси 1991 йил Форс кўрфазидаги урушдан сўнг БМТ томонидан белгиланган 150 километрлик радиусдан ошгани сабабли йўқ қилиниши керак, деб, Бағдод раҳбариятига кўрсатма берган. Шанба кунидан буён 19та ракета йўқ қилинди. Ҳаммаси бўлиб Ироқда қарийб 100та “Ал-Самуд 2” ракетаси бор.
Хитой ҳукумати Ироқ раҳбариятини БМТ инспекторлари билан ҳамкорлик қилаётгани учун юқори баҳолади. Франция ва Россия инспекторларга фаолиятларини давом эттириш учун кўпроқ вақт берилиши кераклигини таъкидламоқдалар.
АҚШ ва Британия раҳбарлари эса Ироқ жаҳон ҳамжамиятини алдашда давом этаётганини таъкидлаб, “ракеталарнинг йўқ қилиниши ушбу ўйиннинг бир қисмидир”, деб айтмоқдалар.
XS
SM
MD
LG