Линклар

Бугун Ироқ таъқиқланган “ал-Самуд 2” ракеталарини йўқ қилишни давом эттирди.


БМТ инспекторлари икки жойга бориб ракеталар йўқ қилинишини назорат қилдилар. Ироқнинг Ахборот вазирлиги расмий вакили Удай ал-Тай (Uday al-Tai), бугун тўққизта ракета йўқ қилинишини билдирди. БМТ инспекторлари Ироқдаги 100та ана шундай ракетадан 19тасининг йўқ қилиниш жараёнини бевосита кузатдилар.
Айни пайтда Бағдодда хавфсизлик қўшинлари, жумладан полиция ва Ички ишлар вазирлигининг минглаб хизматчилари президент Саддам Ҳусайнни (Saddam Hussein) қўллаб-қувватлаб намойиш уюштирдилар.
XS
SM
MD
LG