Линклар

logo-print

Бугун Афғонистондаги халқаро хавфсизлик кучларининг германиялик қўмондони генерал Норберт ван Хейст, (Norbert van Heyst) АҚШ етакчилигида Ироққа қарши эҳтимоли бўлган уруш Афғонистонда хавфсизликни таъминлашга таъсир этмаслигини билдирди.


Генерал Хейст, Толиблар ва ал-Қайда гуруҳи қолдиқлари Ироққа қарши урушдан фойдаланиб, Афғонистонда нобарқарор вазият келтириб чиқаришга уриниши мумкинлигини айтди. Халқаро кучлар қўмондони экстремист Хизби Исломий партияси бошлиғи Гулбиддин Ҳикматёр (Gulbiddin Hekmatyar) Афғонистонда Ғарбга қарши кайфият уйғотишга уриниши мумкинлигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG