Линклар

Бугун халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари туркманистонлик атроф-муҳит ҳимоячиси Фарин Тухбатуллиннинг (Farin Tukhbatullin) жиноий жавобгарликка тортилганини қоралади.


Тухбатуллин жиноят ҳақидаги ахборотни яширганлик айби билан 4 март куни уч йилга озодликдан маҳрум этилди. Прокурорлар, Москвада инсон ҳуқуқлари анжуманида қатнашган пайтда президент Сапармурод Ниёзов ҳаётига қарши суиқасд уюштирилиши ҳақидаги маълумотни мухолифат аъзоларидан эшитганини, аммо бу ҳақда тегишли органларга хабар бермаганини айб қилиб қўйдилар. Судда Тухбатуллинга чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик айби ҳам қўйилди.
XS
SM
MD
LG