Линклар

logo-print

Британия Бош вазири Тони Блэр (Tony Blair) бугун Лондонда Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов (Igor Ivanov) билан учрашиб Ироқ бўҳрони масаласини муҳокама қилди.


Тахминан бир соат давом этган учрашувдан сўнг, Игор Иванов журналистларга маълумот бермади.
Музокаралардан кейин Британия Бош вазири Блэр, Ироқ масаласида келишмовчилик борлиги, аммо Хавфсизлик Кенгаши Ироқни БМТ талабларини бажармаганликида айбловчи резолюцияни тасдиқлашига ишонишини айтди.
Россия Ташқи ишлар вазири франциялик ҳамкасби Доминик де Виллепин (Dominique de Villepin) билан сўзлашувлар олиб бориш учун бугун кечки пайт Парижга боради. Иванов ва Виллепин ўртасидаги сўзлашувларда Германия Ташқи ишлар вазири Ёшка Фишер (Joschka Fisher) ҳам иштирок этади.
XS
SM
MD
LG