Линклар

Хитой АҚШ билан Шимолий Кореяни бевосита музокаралар олиб боришга чақирди.


Хитойга кўра, бундай музокараларда Шимолий Кореянинг мунозарали ядровий дастури устидаги келишмовчиликни ҳал қилиш масаласи муҳокама этилади. Хитой Ташқи ишлар вазири Танг Жашуанга [Tang Jiaxuan] кўра, Шимолий Кореяга қарши босим ўтказиш ва санкциялар жорий қилиш вазиятнинг мураккаблашувига сабаб бўлади. АҚШ эса, Шимолий Кореянинг кўп вақтдан буëн иттифоқдоши бўлган Хитойдан, Шимолий Кореянинг ядровий қуролларига оид муаммони ҳал қилишга ëрдам бериш учун унга босим ўтказишини сўраган эди.
XS
SM
MD
LG