Линклар

logo-print

Хитой Ироқ бўҳронини дипломатик йўллар орқали ҳал қилишга қаратилган Франция, Германия ва Россиянинг позициясини қўллаб-қувватлашини билдирди.


Хитой Ташқи ишлар вазири Танг Жашуаннинг [Tang Jiaxuan] таъкидлашича, Ироқдаги қуроллар инспекторлари ваколатларини кенгайтириш керак ва БМТнинг алоҳида резолюциясига зарурат йўқ. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзосидан бири Хитой, АҚШ ва Британия ҳимоя қилаëтган резолюцияга вето қўйиши мумкинми, деган саволга Хитой Ташқи ишлар вазири: "Хитой амалда ҳар доим мустақил равишда қарор қабул қилади. Бу масалада ҳам Хитой ўзининг принципларидан, ташқи сиëсатидан ва мамлакат халқининг асосий манфаатларидан келиб чиқиб хулоса чиқаради".
XS
SM
MD
LG