Линклар

Босния мусулмонлари собиқ қўмондони, БМТ халқаро трибунали томонидан уруш даврида содир этган жиноятлари учун суд қилиниши кутилаётган 56 ёшлик генерал Мехмед Алажич ўтган кеча ўз уйида юрак хасталиги сабаб вафот этди.


У мусулмонларнинг бошқа 2 қўмондони билан биргаликда 2001 йил август ойида ҳибсга олинган эди. Уларга қўйилаётган айбловлар жумласида 1992-95 йиллар уруши давомида серблар ва хорватларни ўлдириш, одамларни гаровга олиш, тинч аҳолидан жанглар пайтида мудофаа тизими сифатида фойдаланиш, шаҳарлар ва қишлоқларни вайрон қилиш, ўғирлик каби айбловлар бор.
БМТнинг Хаагадаги трибунали уч собиқ қўмондонни 2001 йил декабр ойида ҳибсхонадан қўйиб юборган ва судга қадар уйларида яшашга рухсат этган эди.
Ҳибсга олинишидан олдин генерал Алажич Сански мост шаҳри ҳокими бўлган. Унинг ҳибсга олинишидан норози бўлган кўплаб одамлар ўша даврда намойишлар уюштирган эдилар.
XS
SM
MD
LG