Линклар

Испания терговчиларининг маълум қилишларича, Тунисиянинг Жерба оролидаги синагогага ҳужумни уюштирилганлик айби билан беш киши ҳибсга олинган. Улардан бири покистонлик, қолганлари эса Испания фуқароларидир.


Дам олиш маскани бўлмиш Жерба оролида жойлашган синагогага қилинган ҳужум натижасида 21 одам нобуд бўлган эди.
Қўлга туширилганларнинг тўрт нафари ҳозирги вақтда Валенсия ҳибсхонасида, бешинчиси Логроно шаҳридаги ҳибсхонада сақланмоқда. Полиция уларнинг барини пойтахт Мадридга етказиш ва террорчилик фаолияти айби билан суд қилишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG