Линклар

Чеченистоннинг сепаратчи ҳукумати президенти Аслан Масхадов ўз тарафдорларини референдумда қатнашмасликка даъват этди.


Масхадовнинг баёнотида “Россия бизни ўзининг кучи ва ҳукмдорлигига бўйсунишга мажбур қилажак”, деб айтилади. Масхадовнинг таъкидлашича, мустақил Чечен давлатига муқобил йўл йўқ.
Россия ҳукумати 23 март куни Чеченистонда янги конституция лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ташаббускоридир. Москва, шунингдек, келаси йил бошида Чеченистонда президентлик сайловларини ўтказиб, бу билан Масхадовдан ҳокимиятни батамом олиб қўймоқчи.
Аслан Масхадов 1997 йилда Чеченистон президенти этиб сайланган ва ўша даврда Москва томонидан тан олинган эди.
XS
SM
MD
LG