Линклар

Кобулдаги тинчликни сақловчи халқаро қўшинлар расмийларининг билдиришларича, кечаги портлаш қўлбола бомбанинг автомашина ичига ташланиши натижасида рўй берган.


Кобул яқинидаги Баграм ҳудудида рўй берган портлаш натижасида бир афғонистонлик тадбиркор нобуд бўлган ва бир голландиялик аскар яраланган эди.
Маълумотларга кўра, бомба тинчликни сақловчи халқаро қўшинларга тегишли автомашинага ташланган.
Тинчликни сақловчи халқаро қўшинлар Кобулда жойлаштирилганларидан буён, 14 аскар жанглар эмас, балки шу каби ҳодисалар натижасида нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG