Линклар

logo-print

Бугун Малтанинг овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролари Европа Иттифоқига қўшилиш ёки қўшилмаслик масаласини ҳал этиш учун сайлов участкаларига бордилар.


Малта - Европа Иттифоқига қўшилиш учун номзод 10 давлатнинг бу масала бўйича референдум ўтказаётган биринчисидир. Овозлар ҳисоб-китоби эртага эрталаб бошланади. Биринчи натижалар эртага соат 12 ларда маълум қилинади.
Бундан олдин ўтказилган сўровлар Малта аҳолисининг аксарият қисми – қарийб 52 фоизи Иттифоққа қўшилиш тарафдори эканини намойиш қилган. Қарийб 20 фоиз “Иттифоққа қўшилмаслик керак”, деган фикр билдирган. 25 фоиз овоз берувчилар қатъий фикрга келмаганларини маълум қилганлар.
Европа Иттифоқининг Брюсселдаги расмийлари жараённи кузатиб боряптилар. Чунки Малтадаги референдум натижалари 2004 йил май ойида Иттифоққа қўшилиши кутилаётган қолган 9 мамлакат аҳолиси кайфиятини акс эттириши мумкин. Келаси 6 ой давомида уларда ҳам референдум бўлиб ўтади. Қибрис бундан истисно.
XS
SM
MD
LG