Линклар

logo-print

“Хамас” жанговар исломий гуруҳи расмийларининг таъкидлашларича, Исроил қўшинлари гуруҳ асосчиларидан бирини ҳамда бошқа уч аъзосини бугун Ғазо секторига қилинган ҳаво ҳужуми давомида ўлдирганлар.


Исроил армиясига қарашли ҳарбий вертолётдан “Хамас” гуруҳи аъзолари бўлган автомашинага ракета отилган ва натижада нафақат автомашинадаги одамлар ҳалок бўлган, балки машинага яқин турган 6 киши тан жароҳатлари олган.
Ўлганлар орасида “Хамас” гуруҳининг асосчиси ва лидерларидан бири Иброҳим ал-Мақатма бор. Гуруҳ расмийлари ал-Мақатманинг ўлдирилганига жавобан “яҳудийларга қарши урушнинг янги босқичини бошлаш”ларини маълум қилдилар. “Барча Исроил лидерлари “Хамас” гуруҳининг нишонига айландилар”, - деб айтди “Хамас” раҳбарларининг бири.
XS
SM
MD
LG