Линклар

АҚШнинг БМТдаги элчиси Жон Негропонте АҚШ ҳукумати БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига Ироқ бўйича янги резолюцияни овозга қўйишни таклиф этганини маълум қилди.


Кенгашнинг 7 март куни бўлиб ўтган йиғинида Британия вакили АҚШ ва Испания билан биргаликда Ироқ масаласи бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди. Унга кўра, Бағдод 17 мартга қадар қуролсизланиши керак, акс ҳолда унга қарши уруш бошланади.
Резолюциянинг қабул қилиниши учун Хавфсизлик Кенгашининг камида 9 аъзоси, шу жумладан вето ҳуқуқига эга бўлган Франция, Россия ва Хитой лойиҳани қўллаб-қувватлашлари керак.
Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Ироққа қўйилган талабни “зарур бўлмаган ва адолатсиз”, деб атади.
Франция Ташқи ишлар вазири Доминик де Вильпен ҳам лойиҳага қаршилигини билдирди.
Келаси ҳафта бошида де Вильпен Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлмиш Ангола, Камерун ва Гвинеяга ташриф буюради ва уч давлат раҳбарларини резолюция лойиҳасига қарши овоз беришга кўндиришга ҳаракат қилади.
XS
SM
MD
LG