Линклар

Бугун Россиянинг 700дан ортиқ аскари поезд орқали Грозний яқинидаги Ханкала ҳарбий базасини тарк этди.


Хабарларга кўра, мазкур поездда кўплаб ҳарбий техника ҳам олиб кетилган.
Ўтган ҳафта Россия ҳукумати Чеченистондан ўзининг 1,270 нафар аскарини ва 200 дона ҳарбий техникани олиб чиқишини маълум қилган эди.
Россия расмийларига кўра, ҳозирда Чеченистонда тахминан 80 минг аскар бор. Аммо айрим норасмий маълумотларга қараганда, Россия ҳарбийлари сони 100 минг одамни ташкил қилади.
Расмий Москва 23 март куни Чеченистоннинг янги конституцияси борасида референдум ўтказишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG