Линклар

Грузия президенти Эдуард Шеварднадзе ўтган ҳафта Сочида ўтказилган учрашув Грузия-Абхазия можароси ҳал этилишига умид яратганини билдирди.


Бугун бу ҳақда сўзлаган Шеварднадзе, Россия президенти Владимир Путин ва Абхазия Бош вазири Геннадий Гагулия иштирок этган мазкур учрашувда абхазиялик мухожирларни уйларига қайтариш, шунингдек Сочи ва Тбилиси ўртасидаги темир йўл қатновини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинганини ҳам маълум қилди.
Грузия раҳбари шунингдек, Сочи келишуви Россия-Грузия муносабатларини ривожлантириш учун тўртки бўлишини ҳамда Грузия-Абхазия можаросига ечим топишда замин яратиши мумкинлигини қайд этди.
1992-93 йилларда юз берган уруш давомида юз минглаб этник грузинлар Абхазияни тарк этишга мажбур бўлган эдилар. Халқаро ҳамжамият Абхазия мустақиллигини тан олмаган ва минтақада россиялик тинчлик ўрнатувчи кучлар жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG