Линклар

logo-print

Арманистон мухолифати фаоллари бугун Еревандаги Марказий сайлов комиссияси биноси яқинида чодирлар ўрнатиб, ўтган ҳафтада ўтказилган президентлик сайловларининг расмий натижаларига қарши норозилик билдиришни бошладилар.


Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловларида иқтидордаги президент Роберт Кочарян 67.5 фоиз ва унинг рақиби Степан Демирчян эса 32,5 фоиз овоз олганини эълон қилди. Демирчян овозлар соҳталаштирилганини баëн қилиб, мағлубиятга учраганини тан олишдан бош тортмоқда.
ИТАР-ТАСС хабарига кўра, милиция ходимлари мухолифат фаоллари чодирлар ўрнатган жойни ўраб олган. Чодирларга илиб қўйилган шиорларнинг бирида “Степан Демирчян халқ томонидан сайланган президентдир”, деб ëзилган. Мазкур протестда 100дан ошиқ киши қатнашаëтгани билдирилди.
XS
SM
MD
LG