Линклар

logo-print

Бугун Франция Ташқи ишлар вазири Доминик де Вилпен БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолар бўлган Африка давлатларига сафарини бошлади.


Франция Ташқи ишлар вазири Ангола, Камерун ва Гвинея ҳукуматларини Ироқни қуролсизлантириш учун ҳарбий куч қўллашга рухсат берувчи резолюция лойиҳасига қарши овоз беришга ундамоқда.
Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Валери Амос ҳам айни резолюция тасдиқланиши юзасидан ëрдам олиш мақсадида ушбу Африка давлатларига сафар қилмоқда.
Қўшма Штатлар ва Британия томонидан таклиф этилаëтган резолюция лойиҳасида Ироққа қуролсизланиш учун 17 мартгача муҳлат берилади ва агар Бағдод бу вақт ичида қуролсизланмаса, мамлакатга қарши ҳужум қилинишига рухсат берилиши кўзда тутилган.
Франция ва Россия бундай резолюция лойиҳасини вето қилиши ҳақида огоҳлантирди.
Бугун БМТ қошидаги Халқаро Атом энергияси бошқармаси бошлиғи Муҳаммад эл-Барадей фақат Ироқ президенти Саддам Ҳусайн томонидан жиддий муроса қилинган тақдирдагина, урушни четлаб ўтиш мумкинлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG