Линклар

logo-print

Туркиянинг навбатдаги Бош вазири этиб тайинланиши кутилаëтган Ражеп Тайип Эрдўған яқин кунлар ичида мамлакат парламенти АҚШ қўшинларини Туркия ҳудудларида жойлаштириш масаласини қайта кўриб чиқишини маълум қилди.


Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва Тараққиëт партияси раҳбари Эрдўған кеча Сирт вилояти депутати этиб сайланди ва бу унинг учун Бош вазир лавозимини эгаллаш имкониятини яратди. Ҳозирги Бош вазир Абдулла Гул чоршанба куни истеъфо бериши кутилмоқда.
Эрдўған БМТ Хавфсизлик Кенгаши учрашувидан сўнгра ва янги Туркия ҳукумати ташкил қилинганидан кейин, АҚШ қўшинларини Туркияда жойлаштириш масаласи парламентда қайта муҳокамага қўйилишини билдирди. Туркия парламенти Вашингтон илтимосини 1 март куни рад этган эди.
Дипломатларга кўра, Қўшма Штатлар эртага БМТ Хавфсизлик Кенгашидан Ироқ хусусидаги янги резолюция лойиҳасига овоз беришни сўраши мумкин.
XS
SM
MD
LG