Линклар

Бугун Фаластин парламенти Бош вазир лавозими яратилишини тасдиқлади.


Фаластин раҳбари Ясир Арофат ўринбосари, Абу Мазен номи билан танилган Маҳмуд Аббос Бош вазир этиб тайинланиши кутилмоқда.
Халқаро воситачилар Фаластин-Исроил тинчлик музокараларини қайта бошлашга ëрдам бериш учун Фаластин Бош вазири лавозими яратилишини талаб қилиб келишди. Қўшма Штатлар ва Исроил Арофат салоҳиятини камайтиришга уринмоқда.
Аммо хабарларга кўра, Бош вазир тайинланилишига қарамай, Арофат Фаластин хавфсизлик кучларини назорат қилишда ҳамда Исроил билан олиб бориладиган музокараларни бошқаришда давом этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG