Линклар

Бугун бир бочка нефт нархи рекорд даражада қимматлашиб, 40 долларни ташкил қилди.


ОПЕК уюшмасига аъзо Саудия Арабистони ва Кувайт Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда, ëқилғи танқислигининг олдини олиш учун кўпроқ нефт ишлаб чиқаришни таклиф қилмоқда.
Аммо Эрон нефт вазири Бижан Зангани унинг мамлакати ОПЕК томонидан белгиланган чекловдан кўп нефт ишлаб чиқармаслигини, ҳамда сиëсий мақсадларга асосланган қарорларни қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади.
Эрон жаҳонда кўпроқ нефт ишлаб чиқарилишини Қўшма Штатларга билвосита ëрдам бериш сифатида кўради.
Эртага Венада ОПЕК уюшмасига аъзо давлат расмийлари кундан-кунга қимматлашиб бораëтган нефт нархи масаласини муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG