Линклар

Бугун Хаагада Халқаро жиноий суднинг таъсис этилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.


18 судья қасамёдга келтирилди. Маросимда БМТ Бош котиби Кофи Аннан иштирок этди.
Мақсади уруш жиноятларини кўриб чиқиш этиб белгиланган суднинг таъсис этилишини инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилотлари юқори баҳоламоқдалар. 18 нафар судьядан таркиб топган доимий
судни халқаро ҳамжамиятнинг 89 давлати қўллаб-қувватлади ва унга қўшилишини билдирди.
АҚШ судга қарши чиқмоқда. Расмий Вашингтоннинг фикрича, баъзилар мазкур тузилмадан америкалик аскарлар ва фуқароларни айблаш ва судга тортиш учун фойдаланишлари мумкин. АҚШ вакиллари бугунги маросимда қатнашмадилар.
Халқаро жиноий суд геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, уруш даврида содир этилган ва бошқа жиноятларда айбланаётган шахсларни суд қилади. Унда 2002 йил июл ойи, яъни суднинг таъсис этилишидан сўнг содир этилган жиноятлар кўриб чиқилади.
XS
SM
MD
LG