Линклар

Бугун Венада Нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕК расмийлари учрашуви бўлиб ўтди.


Улар эътиборни, Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда, нефт ҳажми ва нархининг қандай ўзгариши масаласига қаратдилар ва нефтни ишлаб чиқариш квоталарини ўзгартирмасликка қарор қилдилар.
Жаҳон бўйлаб қазиб олинадиган нефтнинг учдан бир қисми ОПЕК давлатларига тўғри келади. Ҳозирги кунда нефт нархи жуда баланд бўлиб, ОПЕК давлатлари томонидан кунига 24,5 миллион баррел нефт қазиб олинмоқда. “Ироққа қарши уруш бошланиб, Бағдод нефт экспортини тўхтатган тақдирда ҳам, ОПЕК давлатлари томонидан қазиб олинаётган нефт жаҳон эҳтиёжини қондира олади”, - деб таъкидлади Саудия Арабистонининг учрашувда қатнашган вакили.
XS
SM
MD
LG