Линклар

Озод Европа–Озодлик радиоси ҳамда Америка овози радиоси раҳбарлари 7 март куни Тошкентда икки радиостанция ходимларининг калтакланиши юзасидан норозилик билдирдилар.


“Ўз ишини бажараётган журналистларга қилинган ҳужумдан мен ниҳоятда таассуфдаман”, - деди Озод Европа-Озодлик радиоси президенти Томас Дайн. “Бу каби ҳужумлар Ўзбекистон ҳукуматининг сиёсий ва фуқаровий ислоҳотларни тезлаштириш борасида АҚШ олдида ўзига олган мажбуриятларини шубҳа остига қўяди”, - дейилади Дайн баёнотида.
Америка овози радиоси раҳбари Дэвид Жексон “бу ҳужум ҳам, полициячиларнинг мухбирларимизни ҳимоя қилмагани ҳам эркин демократик жамият мезонларининг қўпол равишда бузилишидир”, - деб айтди.
Эслатиб ўтаман, 7 март куни Озодлик радиоси ходими Хусниддин Қутбиддинов ҳамда Америка овози радиоси ходими Юсуф Расулов 40 нафар аёл иштирокида Тошкентда уюштирилган норозилик намойишини ёритаётганларида қарийб 20 кишидан иборат гуруҳ томонидан калтакланганлар ва журналистларнинг овоз ёзиб олиш ускуналари тортиб олинган. Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилаётган аёллар овозларини ёзиб олмоқчи бўлган журналистларга ҳужум қилганларнинг бири бундай қилиш ҳақдаги буйруқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг коррупцияга қарши фаолият олиб борувчи бўлими томонидан берилганини айтди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳодисада вазирлик қўли борлигини инкор этди.
XS
SM
MD
LG