Линклар

logo-print

БМТ раҳбариятининг маълум қилишича, Қибриснинг грек ва турк лидерлари орасидаги оролни бирлаштиришга қаратилган музокаралар муваффақиятсиз тугаган.


Икки томонлама музокараларда воситачилик қилган БМТ Бош котиби Кофи Аннан “афсуски, тинчлик музокаралари самара бермади”, дер экан, жараёнга якуний нуқта қўйиш кераклигини қайд этди.
Аннан Қибрис греклари президенти Тассос Пападопулос ва турклар лидери Рауф Денкташни оролнинг 29 йиллик бўлинишига чек қўйиш мақсадида музокаралар бошлашга даъват этган ва бу жараёнга воситачилик қилган эди. Унинг таклифига кўра, греклар ва турклар 30 март куни алоҳида референдумлар ўтказиб, Қибриснинг яхлит орол сифатида 2004 йилда Европа Иттифоқига қўшилишини таъминлашлари кўзда тутилган эди. Бироқ, якунларга кўра, Европа Иттифоқига халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган қибрислик греклар ҳукумати қабул қилинади. Иттифоққа қабул қилиниш ҳақдаги ҳужжатни ҳукумат келаси ойда, аниқроғи 16 апрелда имзолайди.
XS
SM
MD
LG