Линклар

logo-print

АҚШ бугун Шимолий Кореянинг 2 март куни Япония денгизининг халқаро сувлари устида учаётган АҚШ разведка учқичларини ушлашга уринишидан расман норозилик билдирди.


АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Ричард Баучерга кўра, норозилик Нью-Йоркдаги дипломатик каналлар орқали оғзаки равишда билдирилган.
Айни вақтда Шимолий Кореянинг давлатга қарашли ахборот агентлиги АҚШнинг ядровий масалада кўп томонолама ёндашувни қўллаш нияти тўқнашув эҳтимолини ошираётганини таъкидлар экан, Вашингтон ва Пхеньян бўҳронни икки томонлама музокаралар орқали ҳал этишлари мумкинлигини айтди.
Вашингтон, Шимолий Кореянинг ядровий дастури минтақавий муаммо бўлгани боис, уни кўп томонлама музокаралар орқали ҳал этиш кераклигини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG