Линклар

Туркия президенти Аҳмет Неждет Сезер иқтидордаги Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси, бугун парламент аъзоси сифатида қасамёдга келтирилган Режеп Тайип Эрдоғандан янги ҳукумат тузишни сўради.


Эрдоған ўтган якшанба кунги сайловлар натижасида парламентдаги ўринни эгаллаш ҳуқуқини қўлга киритган эди.
Бош вазир Абдулла Гул Эрдоғаннинг ҳукумат раиси этиб тайинланишини таъминлаш учун истеъфога чиқди.
Маълумотларга кўра, янги ҳукуматда Абдулла Гул энг юқори лавозимлардан бирига тайинланади.
XS
SM
MD
LG