Линклар

logo-print

Бугун Теҳронга ташриф буюраётган Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов расмий Москва БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги резолюциясига қарши овоз бериш ниятида эканини яна бир бор қайд этди.


Эрон Ташқи ишлар вазири Камол Харрозий билан биргаликда журналистлар саволларига жавоб берар экан, Иванов Ироқ масаласи бўйича янги резолюция қабул қилишга ҳожат йўқ, деб таъкидлади.
Иванов, шунингдек, Россия Ироқ президенти Саддам Хусайнни ҳокимиятдан четлаштириш борасидаги АҚШ режасига қарши эканини билдирар экан, БМТ Ироқда режимни ўзгартириш бўйича ҳеч қандай резолюция қабул қилмаганини айтиб ўтди.
Айни вақтда Хитой президенти Цзян Цземин АҚШ президенти Жорж Буш билан телефон орқали суҳбатида БМТ инспекторларига Ироқда ишлаш учун кўпроқ вақт бериш кераклигини айтар экан, Ироқ масаласини ҳарбий ҳаракатларсиз ҳал этиш лозим, деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG