Линклар

Британия Бош вазири Тони Блэр Франция ва Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ироқ масаласи бўйича янги резолюцияси лойиҳасига қарши чиқмасликка чақирди.


Москва ва Париж лойиҳага қарши чиқажакларини кеча расман эълон қилган эдилар.
Бундан олдин эса Британиянинг БМТдаги элчиси Жереми Гринсток расмий Лондон Ироқни қуролсизлантириш ҳақдаги БМТ резолюциясига қўшимча киритишни таклиф этиши мумкинлигини билдирган ва Бағдодга БМТ инспекторлари билан ҳамкорлик қилаётганини намойиш қилиш мақсадида бажариши керак бўлган қатор талабларни тақдим этмоқчилигини айтган эди.
Резолюция лойиҳасида Ироқ масаласида 17 март - сўнгги муддат этиб белгиланган.
БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо 15 давлатдан 9таси, шу жумладан 5 доимий аъзо қўллаб-қувватласа, резолюция қабул қилинган ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG