Линклар

Бугун инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди жангари курд лидери Абдулла Ўжаланнинг маҳкама иши юзасидан Туркияни танқид қилди.


Мазкур судга кўра, Ўжалан устидан олиб борилган маҳкама жараëни адолатсиз бўлган.
Ҳозирда Ўжалан Туркия ҳибсхонасида умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Туркия уни курд сепаратистларининг 16 йил давомида олиб борган кампаниясида 30 минг кишини ўлдирганликда айблайди. Ўжалан 1999 йил Туркия суди томонидан ўлим жазосига маҳкум этилган эди. Бироқ, 2002 йилнинг октябрида ушбу ҳукм бекор қилиниб, умрбод озодликдан маҳрум этилди.
XS
SM
MD
LG