Линклар

Кеча Афғонистонда АҚШ махсус кучлари колоннаси пистирмага учради. Ҳужум қилган шахслардан беш нафари отиб ўлдирилгани, Америка аскарлари орасида йўқотишлар бўлмагани билдирилди.


АҚШ кучлари матбуот вакили Рожер Кинг Гардез ва Хўст шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлган мазкур воқеада тахминан 20 киши машиналар карвонига ҳужум қилганини қўшимча қилди.
Бир неча соат давом этган отишма давомида Америка аскарлари ҳаводан ëрдам берилишини сўраганлар. Ҳужум қилган шахслардан икки нафари тирик ушланган.
АҚШ расмийлари кечаги ҳужум ал-Қайда террор тармоғи, Толиблар қолдиқлари ва Гулбиддин Ҳикматиëр жангарилари томонидан содир этилганига ишонмоқдалар.
XS
SM
MD
LG