Линклар

Ироқ президенти Саддам Ҳусайн ҳукумати ўтган 29 ой давомида Исроил кучларига қаршилик кўрсатиш ҳаракатларида ҳалок бўлган фаластинликлар оиласига ëрдам сифатида 35 миллион доллар ажратди.


Мазкур ëрдам пулини тақсимлаш иши билан шуғулланувчи Араб Озодлик жабҳаси матбуот вакили Иброҳим Занен Ироқ ҳукумати сўнгги 30 кун ичида ҳалок бўлганлар оилаларига 10 минг доллар берганини маълум қилди.
Кеча Ғазода ўтказилган маросимда 260 минг доллар 26 фаластинлик оила ўртасида тақсимланди.
Бу оилалар Исломий Жиҳод ва Ҳамас гуруҳлари томонидан Исроил ишғолига қарши уюштирилган ҳужумларда яқинларидан жудо бўлишган. АҚШ Давлат департменти Исломий Жиҳод ва Ҳамас гуруҳларини террорчи ташкилотлар рўйхатига қўшган.
XS
SM
MD
LG