Линклар

logo-print

Тожикистон ички ишлар вазирлиги, милиция кучларининг пойтахт Душанбеда 210 килограмм героинни мусодара қилгани ва икки нафар контрабандачини ҳибсга олганини билдирди.


Бугун Франс Пресс ахборот бошқармасининг вазирлик расмий вакилига асосланиб хабар қилишича, Тожикистон милицияси сўнгги уч ҳафталик махсус амалиëт давомида 550 килограмм героинни қўлга киритган.
Хабарда айтилишича, Тожикистон милицияси жорий йили Афғонистондан олиб ўтилган бир ярим тонна гиëҳванд моддалар, шу жумладан, 1,200 килограмм героинни мусодара қилган.
XS
SM
MD
LG