Линклар

Бугун АҚШ ва Британия расмийлари, Ироққа қарши уруш бошлашга рухсат берувчи Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси хусусида БМТда дипломатик музокараларни давом эттирадилар.


Франция ва Россия Хавфсизлик Кенгашининг Ироқ борасида янги резолюция қабул қилишига қаршилик кўрсатяпти. Бундай вазиятда, АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл (Colin Pawell), АҚШ янги резолюция масаласини овозга қўйиш фикридан қайтиши мумкинлигини маълум қилди.
Колин Пауэлл: “Бизда танлов бор. Биз масалани овозга қўйиб, Кенгаш аъзолари қандай жавоб беришларини кўриш ёки сизга маълум барча чораларни бугун, эрта ва ҳафта охирида синчковлик билан ўрганиб чиқишимиз мумкин”,-деди.
Британиянинг БМТдаги элчиси, Кенгаш аъзолари резолюция қабул қилиниши учун Британия киритган таклифга қизиқиш билдираётганларини айтди. Бироқ бугун Германия канцлери Герхард Шрёдер Германия, Франция, Россия, Хитой ва Хавфсизлик Кенгашининг кўпчилик аъзолари Ироқ бўҳронини тинч йўл орқали ҳал этиш мумкинлигига ҳали ҳам ишонишларини яна бир бор таъкидлади.
XS
SM
MD
LG