Линклар

logo-print

Бугун Халқаро полиция, яъни Интерполнинг Сараеводаги идораси бошлиғи, Интерпол ва Босния полицияси Сербия Бош вазири Зоран Жинжич (Zoran Djindjic) ҳаётига суиқасд уюштирганликда гумон қилинган шахслар қидирилаётганини билдирди.


Жинжични ўлдирган қотиллар чегарани кесиб, Босния ҳудудларига ўтган бўлишлари мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Сербия полицияси босниялик ҳамкасбларига, Жинжичнинг қотили Сараево халқаро аэропортида бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган, аммо 13 март куни аэропортда ўтказилган текширув натижасиз тугади.
Сербия ҳукумати, жиноий кланлар ҳамда собиқ Югославия президенти Слободан Милошевич давридаги хавфсизлик идораси ходимларини Бош вазир ўлдирилишига алоқадорликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG